ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХИРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА ДИНАМИКАСИ

2021-12-23T20:00:14+03:00
Мунаввара ЮЛДАШЕВА
Тошкент давлат транспорт университети “Бухгалтерия ҳисоби” кафедра доц. в.в.б.
Ботир ХЎЖАЕВ
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши талабаси БҲА-41 гуруҳ талабаси
DOI: https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp181-184
Ключевые слова:
Аннотация:

Мазкур мақолада янги меъёрий ҳужжатлар асосида темир йўл транспорти корхоналарида ишлаб чиқариш захираларилари ҳисобини ташкил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, юк, йўловчи, багаж ва почта ташиш таннархида ишлаб чиқариш захиралари харажатларининг динамикаси, сарфланган маблағларнинг ўзгариши илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада ишлаб чиқариш захираларининг таркибий тузилиши, ташиш таннархида тутган ўрни, уларнинг таъминоти, фаолият турлари, моддий ресурсларни меъёр даражасида сарфлаш чоралари масаласи ҳам ёритилган.

 

Темир йўл транспорти корхоналари фаолияти натижаларига баҳо беришда ишлаб чиқариш захираларнинг иқтисодий мазмуни бўйича гуруҳлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг таркиби сарфланган моддий ресурслар  тўғрисида маълумот беради. Темир йўл транспортида юк, йўловчи ва багаж  ташишда қуйидаги ишлаб чиқариш захиралари сарфланади: хомашё ва материаллар, бутловчи қисмлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, идиш ва идиш материаллари, инвентар ва хўжалик анжомлари ва бошқа материаллар. Темир йўл транспорти фаолиятида ишлаб чиқариш захиралари ҳисобининг ўзига хос хусусияти улар таъминотининг марказлашган тартибда амалга оширилишида, харажатлар номенклатурасида темир йўл транспортининг тармоқ корхоналари ташиш жараёнида, сарфлайдиган материалларнинг таркиби берилганлигида ўз аксини топади.

Ишлаб чиқариш захиралари харажатлари темир йўл транспортида ташиш таннархига, таннарх эса корхонанинг даромадига таъсир килади. Шу сабабли уларни тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда бевосита моддий бойликлар билан корхонанинг таъминланганлик даражасига, улардан самарали фойдаланишнинг ҳолатига, маҳсулот ҳажмини ўстиришда бойликларни тўғри бошқаришнинг аҳамиятига, моддий ресурсларни тежаш юзасидан ички имкониятларни белгилаш ва йўлга қўйишга муҳим аҳамият берилади.

Бухгалтерия ҳисобининг ахборотлари материалларидан рацонал фойдаланиш, харажат нормаларини камайтириш, материалларини оқилона сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш йўли билан маҳсулот таннархини камайтиришга ундаши керак.

Ишлаб чиқариш захиралари харажатлари темир йўл транспорти асосий фаолияти харажатларида сезиларли салмоққа эга. Ишлаб чиқариш захиралари таркиби ва динамикаси таҳлили “Ўзтемирйўлйўловчи” ВЧД-2 филиали корхонаси мисолида ёритилган.

4-жадвал. ВЧД-2 филиалида ишлаб чиқариш захиралар таркиби ва динамикаси таҳлили (минг. сўм):

 

Кўрсаткичлар 2018-йил 2019-йил 2020-йил Мутлақ ўзгариши
2020-йилда 2018-йилга нисбатан 2020-йилда 2019-йилга нисбатан
1. Қурилиш материаллари 312 251 167 788 214 469 -97 782 46 681
2. Хомашё ва материаллар 1 231 445 1 498 726 1 565 828 334 383 67 102
3. Ёқилғи 726 916 352 764 912 587 185 671 559 823
4. Бошқа материаллар 15 230 961 33 760 092 22 431 704 7 200 743 -11 328 388
Шу жумладан:

Махсус кийимлар

191 512 383 086 234 830 43 318 -148 256
Бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар 2 950 170 26 704 338 9 515 557 6 565 387 -17 188 781
Жами: 1 7501 573 35 779 371 25 124 588 7 623 015 -10 654 783

 

Темир йўл транспортида “ВЧД-2 филиали” тармоғи алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ушбу хўжалик субъект фаолиятининг асосий мақсади йўловчи вагонларни қатновга тайёрлаш ва йўловчиларга хизмат қилиш, йўловчи вагонларга техник хизмат кўрсатиш. Жадвал маълумотларига кўра ,корхонада, асосан, қурилиш материаллари, хомашё ва материаллар, ёқилғи, махсус кийимлар ва бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар сарф қилинган. Ушбу ишлаб чиқариш захиралари таркибида энг кўп сарфланган захиралардир . Қурилиш материаллари сарфи 2020-йилда 2018-йилга нисбатан 97 782 минг сўмга кам сарфланган бўлса, 2020-йилда 2019-йилга нисбатан 46681 минг сўмга кўп сарфланган. Бу корхонада таъмирлаш ишлари ҳажмининг 2020-йилда 2019-йилга нисбатан кўп режалаштирилганлиги сабаб бўлган. Корхонада ёқилғи сарфи йилдан-йилга ошган. Йўловчи ташиш жараёнига, маълумки, ёқилғи сарфи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади. Махсус кийимлар сарфи  2020-йилда 2019-йилга нисбатан 148 256 минг сўмга камайган, бунга сабаб махсус кийимлар белгиланган муддатда ишчи ходимларга берилишидир. Моддий захиралар сарфи жамига нисбатан
2020-йилда 2019-йилга нисбатан 10 654 783 минг сўмга кам сарфлангани кузатилган, бу камайиш ,асосан, бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар ҳисобига бўлган. Бу кўрсаткич салбий ҳисобланмайди, чунки корхонада бошқа томонга қайта ишлашга беришга эҳтиёж бўлмаган. ВЧД-2 филиалининг моддий ресурс харажатлари  фақат  йўловчи ташув таннархига олиб борилади. Шу нуқтаи назардан, йўловчи ташишдан олинган даромадлар йўловчи ташиш харажатларини қопламаганлиги боис айнан материал харажатларини камайтириш мақсадга мувофиқ.

Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар, ёқилғи, инвентар, асбоблар ва бошқа моддий бойликларни сотиб олиш вақтида моддий захиралар биринчи босқичда пул шаклида айланишни бошлайди. Иккинчи босқичда улар ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади ва унинг якунида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қийматига қўшилади. Ишлаб чиқариш жараёнининг учинчи босқичида маҳсулот сотилади, моддий захиралар яна пул кўринишида намоён бўлади. Бу ҳолда моддий захиралар корхонанинг фойда олишида иштирок этади. Шу боис ишлаб чиқариш захираларининг айланувчанлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш керак.

Корхонада моддий захиралар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Корхонада энг кўп ишлатиладиган материаллар махсус кийимлар, дизел ёқилғилари, ҳужжатлаштиришда ишлатиладиган турли хил бланк кабилар. Агар ушбу хил моддий захиралар ўз вақтида таъминланмаса, ишнинг тўхташига, бу эса даромад, фойда, кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб корхонада ўтган йил ишлатилган моддий захиралари миқдорига кўра корхона ишлаб чиқариш бўлимлари омборларини моддий захиралар билан таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Кераксиз, ортиқча моддий захиралар ҳам корхонанинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Демак, корхона иқтисодчилари томонидан моддий захираларнинг маълум даврга мўлжалланган меъёри ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Моддий захираларни меъёрлашда уларга бўлган талаб аниқланади. Улар моддий захираларнинг меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Моддий захиралар ишлаб чиқариш фаолияти кўрсаткичининг бирлигига материаллар, ёқилғи захиралари ва бошқа
турдаги материалларга тўғри келувчи минимал эҳтиёж ҳажмидир. Моддий захиралардан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ўртача харажатлари ёки таннархлари пасаяди. Бунинг натижасида ташишдан  соф фойда ортади.

Корхона ўз ишлаб чиқаришининг бир меъёрда самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга мўлжалланган бизнес режаларига асосланган ҳолда моддий захиралар билан таъминлашга алоҳида эътибор берадилар. Моддий захиралар йўқлиги ёки ўз вақтида олиб келинмаганлиги сабабли корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти туриб қолиши мумкин.

Бу соҳада ташиш таннархида ишлаб чиқариш захиралари харажатларини меъёридан оширмаслик учун қуйидаги масалаларга алоҳида аҳамият қаратиш лозим:

  • маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган материалларни калькуляция объектлари ўртасида тўғри тақсимлаш;
  • моддий ресурслар таъминот режасининг бажарилишига баҳо бериш;
  • ресурслар ва улар бўйича нормативларни ишлаб чиқиш;
  • моддий ресурслар ва улардан самарали фойдаланишнинг даражасига баҳо бериш;
  • моддий айланма маблағлар, моддий ресурслар айланишини ўрганиш;
  • муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгаришини омилли таҳлил этиш;
  • маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи моддий бойликлари билан боғлиқ бўлган омилларни ўрганиш;
  • ишлаб чиқариш харажатлари таркибида моддий бойликларининг салмоқ кўрсаткичларини ўрганиш кабилар киради.

Ишлаб чиқариш заҳираларининг таркиби бўйича ўрганиш корхона бажарилган иш ва хизматлар учун қандай материал турлари сарфлаганлиги тўғрисида маълумот беради. Сўнгги йилларда моддий ресурсларнинг таркибий ўзгаришига юк ва йўловчи ташувлари ҳажми, ишлар ҳажми, нарҳ-навонинг ўзгариши ва қатор омилларнинг барқарорлиги таъсир этмоқда.

Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида темир йўл транспорти корхоналари ҳам эркин рақобатда иштирок эта бошлади. Буларнинг барчаси темир йўл транспорти корхоналарида бозор муносабатлари чуқурлашаётган шароитда ишлаб чиқариш захиралари харажатлари ҳисобини такомиллаштиришни талаб этади.

Библиографические ссылки:
Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуни 766–1-сон, 15.04.1999-йил.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2002 даги 378-сонли “Ўзбекистон темир йўллари ДАТК бошқарув тизимини бундан кейинги такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун. – Т.: 2016 й. 13.04.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари,2018-йил.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари,2018-йил.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 даги 54-сонли Қарорига илова “Маҳсулот иш, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом.
Ф.Ғ. Ғуломова Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганувчилар учун қўлланма. – Т.: “NORMA” нашриёти 2018 й. 1-2 қисм.
B.A. Хаsanov, А.А. Хashimov. Boshqaruv hisobi. Darslik. – Т.: “Cho‘lpon”, 2013.
Красов А.П. Бухгалтерский финансовый учет на железнодорожном транспорте. Учебник – М.: «Транспортная книга», 2008.
А. Каримов, Ф. Исломов, А. Авлоқулов. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: Шарқ 2010.
Ш.Т. Эргашева “Бухгалтерский учёт”. Учебная пособия. – Т.: “Iqtisod-Moliya” 2010.
Е.А. Федоров Управленческий учёт на предприятиях железнодорожного транспорта. Учебная пособия. Москва 2008 г.
Опубликован
2021-12-23
Материал
Просмотров: 0
Как цитировать
Мунаввара ЮЛДАШЕВА, Ботир ХЎЖАЕВ (2021). ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХИРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА ДИНАМИКАСИ. Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте, 181-184. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp181-184
Рубрика
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте
Конференция
Страницы
181-184
Лицензия
Copyright (c) 2021 Мунаввара ЮЛДАШЕВА , Ботир ХЎЖАЕВ
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!

Заголовок