ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШДА ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАРНИНГ БУЮРТМАНОМАЛАРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ

2021-12-23T19:55:14+03:00
Мухамадазиз РАСУЛМУХАМЕДОВ
ф.-м.ф.н., доцент, Тошкент Давлат транспорт университети Транспортда ахборот тизимлари ва технологиялари кафедра мудири E-mail: mrasulmuxamedov@list.ru
Дилмурод ЭГАМБЕРДИЕВ
Тошкент давлат транспорт университети 2-курс магистранти
DOI: https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp176-180
Ключевые слова:
Аннотация:

Мақолада ҳисоб-китоб картасини расмийлаштириш ва унгача бўлган жараёнлар кетма-кетлиги ёритилган. Шунингдек, ҳисоб-китоб картасининг веб-дастурини яратиш учун фойдаланилаётган дастурлар ва дастурлаш таъминотлари келтирилган.

 

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси суверенлигини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси бўлмоқ учун транспорт хизматини юқори даражада ривожлантириш лозим.

Бу транспортни ва ,авваламбор, мамлакатнинг барча ҳудудларини ягона давлат бутунлиги сифатида боғловчи ишончли, барқарор, иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган темир йўл транспортининг устувор ривожланишини талаб этади.

Ўзининг кўп томонлама устунликлари эвазига темир йўллар келажакда иқтисоднинг барқарор ривожланишини, мамлакат миқёсида ички ва ташқи интеграцион алоқаларни, туризмни, аҳоли бандлиги масалаларини ва бошқа хил ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда асосий ролни бажаришга қодир бўлади.

Маҳаллий товарлар ва хизматларнинг сифатли ва рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашни таъминлаш каби устувор мақсадларга эга бўлган ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш учун кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамиятининг корхоналари ва тузилмавий бўлинмалари молиясини ташкил этишга транспорт ишлаб чиқаришнинг тармоқ хусусиятлари катта таъсир кўрсатади.

Халқ хўжалигида қанча маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишига қараб ташиш тузилмаси ва ҳажми юзага келади. Шунинг учун ташиш тузилмаси ва хажмини темир йўл эмас, балки юк жўнатувчилар аниқлайди.

Бозор муносабатлари шароитида қандай ташиш, нимани ташиш, қаерга ташиш каби саволлар, манфаатларини диққат билан ўрганиш талаб этилади ва юк эгалари томонидан ҳал этилади.

Юк эгалари нимани ва қаерга ташиш қанчалик сифатли бажарилишини  юк эгасининг манфаатлари қандай хисобга олинишига қараб аниқлайди.

Асосий қисм:

Ўзбекистон Республикаси “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонунида темир йўл транспорти хизматларидан фойдаланиш чоғида темир йўл транспорти корхоналари билан юк жўнатувчилар, юкни олувчилар, йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Темир йўл устави билан ҳам белгиланиши кўзда тутиган.

Юк эгаларини ,авваламбор, юк ташишнинг қуйидаги сифат кўрсаткичлари қизиқтиради:

  • юкни етказиб бериш тезлиги;
  • ташиш ҳужжатлари қанчалик қулай ва содда, тез расмийлаштирилиши;
  • ташилаётган юкларни сақлаш кафолатлари;
  • тарифлар даражаси.

Ташишга бўлган талаб бозорни доимо ўрганиб бориш, ташиш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни яратиш, уларнинг сифатини ошириш керак.

Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси Темир йўл транспорти корхоналари, агар жўнатувчи юкларни ташишга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя қилса ва ташишга темир йўл томонидан олди олиниши ёки бартараф этилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар тўсқинлик қилмаса, юкни тайинланган жойига, белгиланган муддатларда ташиб бериши шарт.

Юк жўнатувчилар ва темир йўл транспорти корхоналари юкларни мунтазам ташишларни амалга ошириш чоғида ташиш ва транспорт экспедициясини ташкил этиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузишлари мумкин.

Темир йўл транспортида юкларни ташиш юк жўнатувчиларнинг буюртманомаларига мувофиқ амалга оширилади.

Юкларни ташиш учун буюртманомаларнинг шакллари, буюртмаларни бериш, бажариш ва ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, темир йўл транспортида ташиладиган юклар рўйхати давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан белгиланади.

 

 

 

 

 

1-расм юк жўнатувчи олиб борадиган дастлабки жараён.

 

2-расм электрон ҳужжат тўлдириш жараёни.

 

 

 

Юк жўнатувчилар бўйича ташишлар прогнозини бажариш ГУ-1 шаклидаги ҳисоб карточкасида юритилади.

Ҳисоб карточкаси станция ишчилари томонидан бир ёки жўнатувчи талабига кўра икки нусхада ҳар бир жўнатувчи ва прогноз номенклатурасидаги ҳар бир юк бўйича алоҳида юритилади. Карточка икки нусхада тузилганда, уларнинг бири станцияда, иккинчиси эса жўнатувчига тақдим этилади. Ҳисоб карточкаси жўнатувчи ва станция бошлиғи томонидан ҳар бир ҳисобот куни якуни бўйича имзоланади.

Дастурий таъминот Visual studio-2022 мухитининг C# дастурлаш тилида ASP Core.Net дан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Маълумотлар базаси сифатида PostgreSql дан фойдаланилган. Дастурий таъминот Web кўринишда бўлиб, интернет тармоғида фойдаланиш имкон беради.

Талабларни бошқариш жараёнида – аниқлаш, ҳужжатлаштириш, кўриб чиқиш, кузатиш, талаблар устуворлигини аниқлаш, талаблар бўйича келишувга эришиш, кейин эса ўзгаришларни бошқариш ва манфаатдор томонларни хабардор қилиш зарур бўлади. Муаммоларни ҳал қилиш ёки мақсадларга эришиш учун фойдаланувчи томонидан талаб қилинадиган шартлар ёки имкониятлардан фойдаланилади. Мижоз қўйган талаб қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: бирлик – талаб бир ва фақат бир нарсани тасвирлайди; тўлиқлик – талаб бир жойда тўлиқ аниқланган ва барча керакли маълумотлар мавжуд; кетма-кетлик – талаб бошқа талабларга зид эмас ва ҳужжатларга тўлиқ мос келади; атомлик – талабни кичикроқларга бўлиш мумкин эмас; кузатиш имконияти – талаб манфаатдор томонлар томонидан билдирилган ва ҳужжатлаштирилган тарзда бизнес эҳтиёжларига тўлиқ ёки қисман жавоб беради; актуаллига – талаб вақт ўтиши билан эскирмаган; бажарувчанлиги – талаб лойиҳа доирасида амалга оширилиши мумкин; бир маъноли – талаб техник жаргон, қисқартмалар ёки бошқа яширин тилларга мурожаат қилмасдан аниқланади. У субъектив фикрларни эмас, балки объектлар ва фактларни ифодалайди. Битта ва фақат битта талқин қилиш мумкин; мажбурият – талаб манфаатдор шахс томонидан белгиланадиган хусусият бўлиб, унинг йўқлиги ечимнинг пастлигига олиб келади, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Ихтиёрий талаб – бу талаб тушунчасига зиддир; текшириш мумкинлиги – талабнинг бажарилишини текшириш мумкин эканлигидир.

Ҳисоб карточкаси ГУ-1 да юк жўнатувчининг барча шартлари дастурий таъминотда ҳисобга олинади.

Ўн кунликда темир йўл ва юк жўнатувчи айби билан ортилмаган вагонлар (контейнерлар) сони ва тонналар миқдорига мос равишда графаларда кўрсатилади, бунда ортилмаган маршрутлар сони махражда ифодаланади.

Темир йўл юк жўнатувчининг ёзма илтимосномасига биноан минтақавий темир йўл бўлинмаси раҳбарининг ўн кунлик топшириғида кўзда тутилган миқдордан кўпроқ ҳажмда вагонлар (контейнерлар)ни қўйиб берганда ушбу вагонлар (контейнерлар)нинг тўлиқ сони ҳисоб карточкасининг 4-графасига киритилади.

Қўйиб берилган барча вагонлар (контейнерлар) учун келишилган тариф бўйича тўловлар амалга оширилади.

Юк жўнатувчи томонидан ўн кунлик буюртманома тақдим этилмаганда ёки ўрнатилган муддатдан кеч берилганда, мазкур ўн кунлик учун юк жўнатувчи айби билан юкланмаганлик прогнози бўйича юк ортишнинг ўртача суткалик меъёридан келиб чиқиб аниқланади.

Юк жўнатувчи томонидан вагон юклашда техник меъёрларнинг бажарилмаганлиги тонналарда ҳисобланган прогноз бўйича юкланмаганлик юк жўнатувчи айби билан бажарилмаган деб ҳисобланади.

Темир йўл томонидан прогнозда кўзда тутилган вагонларга нисбатан техник меъёрларга кўра кўп юк ортиш ҳажми ўрнатилган вагонлар қўйиб берилганда, юкларнинг барча прогнозлаштирилган миқдори юкланган ҳолатда вагонлар ҳисобидаги прогнознинг бажарилмаганлиги учун жарима солинмайди.

Агар юк жўнатувчи техник меъёрлардан ортиқ даражада вагонларни зич юклаши натижасида прогнозда кўзда тутилган вагонлардан камроқ миқдорда фойдаланган бўлса (вагонларда ташиш прогнозлаштирилганда), станциянинг юк ғазначиси ҳар бир кун учун техник меъёрдан ортиқ юкланган тонналар миқдори тўғрисида 7-графага ёзади. Зич юклаш оқибатида бўшаган вагонлар сони ўн кунлик мобайнида техник меъёрлардан ортиқ юкланган юкнинг умумий миқдорини ушбу ўн кунлик учун ҳисобланган битта юкланган вагонга мўлжалланган юклашнинг ўртача техник меъёрига бўлиш йўли орқали аниқланади.

Ўн кунлик якуни бўйича юк жўнатувчи ва темир йўлга жарима қўлланиши Ўзбекистон Республикаси Темир йўл Уставининг талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Қўшимча буюртманомаларга биноан ортиладиган юклар, жумладан, бўш хусусий (ижарага олинган) вагон ва контейнерлар учун алоҳида ҳисоб карточкаси тузилади.

Бунда қўшимча буюртманомалар бўйича ташишлар учун тузилган ҳисоб карточкасида ортиш учун буйруқ рақами кўрсатилади.

Библиографические ссылки:
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти тўғрисидаги қонун, 1999 йил 1-, 11-, 27-моддалар.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави 2008 йил. 18-33, 120-121 бандлар Юк ташиш қоидаси.
Станция тижорий хисоботларини юритиш йўриқномаси 2020.
Герберт Шилдг, Полный справочник по C#. М.: Издательский дом “Вильяме”, 2004. – С. 752.
Опубликован
2021-12-23
Материал
Просмотров: 0
Как цитировать
Мухамадазиз РАСУЛМУХАМЕДОВ, Дилмурод ЭГАМБЕРДИЕВ (2021). ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЮКЛАРНИ ТАШИШДА ЮК ЖЎНАТУВЧИЛАРНИНГ БУЮРТМАНОМАЛАРИГА МУВОФИҚ АМАЛГА ОШИРИШ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ. Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте, 176-180. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp176-180
Рубрика
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте
Конференция
Страницы
176-180
Лицензия
Copyright (c) 2021 Мухамадазиз РАСУЛМУХАМЕДОВ , Дилмурод ЭГАМБЕРДИЕВ
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!

Заголовок