ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ТУЗИЛМАСИ, УНИ ЯРАТИШ АЛГОРИТМИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ИНФОЛОГИК МОДЕЛИ

2021-12-22T19:20:08+03:00
Жавлон ГУЛЯМОВ
Тошкент давлат транспорт университети, Транспортда ахборот тизимлари ва технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси
Файзулла РАХИМОВ
Тошкент давлат транспорт университети 2-курс магистранти
DOI: https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp133-136
Ключевые слова:
Аннотация:

Мақолада электрон дарслик тушунчаси, тузилмаси, афзалликлари ёритилган. Шунингдек, электрон дарсликни яратиш алгоритми келтирилган. Электрон дарслик компонентлари таҳлил қилинган.

 

КИРИШ

Электрон дарслик – янги ахборот-компьютер технологиялари асосида ва юқори илмий ва методологик даражада яратилган давлат таълим стандарти мутахассисликлари ва йўналишларининг муайян ўқув фани (ёки бир неча фан)га тўла мос келган асосий ўқув электрон маҳсулоти ҳисобланади.

АСОСИЙ ҚИСМ

Тузилма умумий қабул қилинган тушунча бўлиб, (“тузилма” сўзи лотинча struktura сўзига мос келади, “тузиш”, “жойлаштириш”, “тартиблаш” каби маъноларни билдиради) объектнинг бутунлигини таъминлайдиган турғун алоқалар бирикмасидир. Электрон дарслик таркибий тузилишини модулли тизим асосида қуриш мақсадга эришишни осонлаштиради. Ўқув материаллари алоҳида ажратилган модулларда берилади. Электрон дарсликнинг модулли тузилмаси анъанавий ўқитиш тизимида қўлланиладиган модулли технологияга, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг модулли тузилишига асосланади. Модуллар автоном кўринишдаги ўқув материали бўлиб, у мазмуний ва метамаълумотлар қисмларидан тузилган. Модулли дарсликнинг бошқарув тизимини ҳосил қилиш учун модуллар орасида ўзаро боғланишлар таъминланиши керак. Модулли тузилма асосида дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг ҳамда таълим жараёнида модулли ўқитиш технологиясининг қўлланилиши ўқитиш нархини 30-60 %га, вақтини 20-40 % га камайтиришга ҳамда ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришиш мумкин [1,2].

 

 

1-расм. Электрон дарслик тузилмаси.

 

Бошлаш
ЭД тузилмасини ишлаб чиқиш
Мақсад ва вазифаларни аниқлаш
Бўлимлар(модуллар) бўйича мазмунини ишлаб чиқиш
ЭД саҳналарини айёрлаш
Дастурлаштириш
Аппробациядан ўтказиш
Аппробация натижалари бўйича ЭДни такомиллаштириш
Фойдаланувчи ўқув қўлланмасини тайёрлаш
Тугатиш

Мавжуд электрон дарсликлар модулли ва турли таркибий тузилишларининг таҳлили ҳамда ўтказилган изланишлар асосида биз томондан электрон дарсликлар таркибий тузилмаси ишлаб чиқилди (1-расм).

Электрон дарсликни яратиш алгоритми қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (2-расм).

  1. Ишлаб чиқишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш.
  2. Электрон дарсликнинг тузилмасини ишлаб чиқиш.
  3. Дарсликнинг бўлимлар (модуллар) ва мавзулар бўйича мазмунини ишлаб чиқиш.
  4. Электрон дарсликнинг алоҳида тузилма саҳналарини тайёрлаш.
  5. Дастурлаштириш.
  6. Синовдан ўтказиш.
  7. Электрон дарслик мазмунини синов натижалари бўйича такомиллаштириш.
  8. Фойдаланиш учун услубий қўлланма тайёрлаш.

Мақсад ва вазифаларини аниқлаш. Электрон дарсликларни яратишнинг йўналтирувчи нуқтаси бўлиб, ахборот технологияларидан фойдаланиладиган дидактик мақсад ва вазифалар ҳисобланади.

Ўқитиш мақсадларига боғлиқ равишда электрон дарсликнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин:

Юқоридаги расмда электрон дарсликларни яратиш технологиясининг намунавий кўриниши келтирилган. Реал воқеликда эса ушбу технология қўшимча функциялар билан кенгайтирилиши мумкин.

Хулоса. Ўқув жараёнида мустақил таълимни самарали ташкил қилишда турли ахборот электрон дарсликларни яратишга алоҳида аҳамият бериш талаб этилади. Чунки мустақил таълим ,асосан, таълим олувчининг мустақил ўрганишига асосланган ўқув фаолияти ҳисобланади. Ҳозирги даврда мустақил таълим учун электрон дарсликлар яратишда замонавий ахборот технологияларнинг ўрни беқиёсдир.

Қуйида электрон дарслик маълумотлар базаси инфологик модели келтирилди (3-расм). Талабаларни тестдан ўтказиш учун талаблар, фанлар, тест натижалари, тест топшириқлари, тест ўтказилган вақт каби маълумотлар ўзаро боғланган ҳолда аниқланган [3,4].

 

 

3-расм. Электрон дарслик инфологик модели.

Библиографические ссылки:
А.А. Абдуқодиров, А.Х. Пардаев, Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти, Монография, Тошкент: Фан, 2009. – Б. 146.
М.Арипов ва бошқалар, Ахборот технологиялари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ношир, 2009. – Б. 368.
Тайлакова Д.Н. Технология моделирования и создания электронного учебника [Текст] / Д.Н. Тайлакова // Молодой ученый. – 2013. – № 5. – С. 772-775.
Вендров А.М. CASE-технологии. Современные методы и средства проектирования информационных систем. – М.: Финансы и статистика, 2012. – С. 176.
Опубликован
2021-12-22
Материал
Просмотров: 0
Как цитировать
Жавлон ГУЛЯМОВ, Файзулла РАХИМОВ (2021). ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАР ТУЗИЛМАСИ, УНИ ЯРАТИШ АЛГОРИТМИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ИНФОЛОГИК МОДЕЛИ. Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте, 133-136. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-0-1-pp133-136
Рубрика
Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте
Конференция
Страницы
133-136
Лицензия
Copyright (c) 2021 Жавлон ГУЛЯМОВ , Файзулла РАХИМОВ
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!

Заголовок