FIRIBGARLIKKA QARSHI KURASH – DOLZARB MUAMMO

2022-01-17T14:38:34+03:00
Nurmatov Ravshan Begmamatovich
Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti mas’ul xodimi
Toshev Otabek Sodikovich
Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti mas’ul xodimi
Ключевые слова:
Аннотация:

 

Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш-дан иборатдир.

Статистик маълумотларга кўра, сўнги йилларда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар купаймоқда.

Маълумот учун: 2004 йилда жами жиноятларнинг 1,6 фоизи фирибгарлик улушига тўғри келган бўлса, сўнги 5 йиллик статистик таҳлилларда жами жиноятларнинг 10-15 фоизи фирибгарликка тўғри келмоқда1. 2019 йил январь-июль ойида республика бўйича 1954 та фирибгарлик жинояти рўйхатга олинган бўлса, 2020 йилнинг шу даври-да бу рақам 3881 тани ташкил этган2.

 

 

2020 йилда судлар томонидан 5466 нафар шахсга нисбатан фирибгарликка оид 4328 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлса,
2021 йилнинг биринчи чорагида 3129 нафар шахсга нисбатан 2498 та жиноят иши кўриб чиқилган
3.

 

 

Бундай ўсиш динамикаси фирибгарликка қарши курашишнинг замонавий усулларини жорий этишни тақозо қилади.

Мазкур жиноятга қарши кураш борасида айрим муаммоларнинг мавжудлиги бу соҳадаги амалий ишарга салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан:

  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида судланувчи, маҳкум-ларнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган, инсонпарварлик принци-пини акс эттирувчи айрим институтларни (73-модда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш; 74-модда. Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва бошқалар) фирибгарлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши жиноятчига тайинланган жазодан кўзланган мақсадга эришишга тўсқинлик қилмоқда.

Бундай ҳолатлар онгли равишда фирибгарлик орқали моддий бойлик орттиришни мақсад қилиб олган шахсга қўл келмоқда. Фириб-гарлик содир этган шахслар қонунда белгиланган рағбатлардан фойда-ланиб, суд томонидан тайинланган жазони амалда ўтамай озодликка чиқишга имкон бермоқда.

Бу эса, шахснинг фирибгарлик билан боғлиқ жиноятни қайта содир қилиш ҳолатларини кўпайишга сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур диаграммада келтирилган маълумотлар таҳлил қилинганда, 2020 йилда содир этилган фирибгарлик жиноятларининг энг юқори миқдори, яъни 1364 таси муқаддам судланганлар томонидан содир этилганлигини кўриш мумкин4.

  • Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” бандида “компью-тер техникаси воситаларидан фойдаланиб” фирибгарлик содир этганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда коммуни-кация тармоқларидан фойдаланиб жиноят содир этиш учун албатта компьютер воситаларидан фойдаланиш шарт эмас. Замонавий уяли телефонлар, планшетлар (гаджетлар) ёки бошқа воситалар билан ҳам компьютер билан бажариладиган амалларни имконияти мавжуд.

Фирибгарлар томонидан алоқа воситаларининг замонавий турлари-дан фойдаланиб жиноят содир этилган ҳолатларда қилмишни квалифи-кация қилишда фирибгар томонидан қўлланилган замонавий воситаларни “компьютер техникаси воситаси” сифатида малакалашда вужудга келаёт-ган муаммоларни бартараф этиш учун айнан норманинг шу қисмини қайта таҳрирдан ўтказиш лозим.

  • ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида саккиз йилдан ўн йил-гача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлиб, суд томонидан фирибгарга нисбатан максимал ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Шу билан мазкур модданинг 4-қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан биргаликда базавий ҳисоб-лаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима жазоси мавжуд бўлиб, айнан бир қилмишга нисбатан назарда тутилган бу жазо турлари ўзаро номутаносибдир.

Бу борада МДҲ давлатлари жиноят қонунчилигида фирибгарлик жинояти учун белгиланган жазонинг максимал миқдори юқорилигини кўриш мумкин. Жумладан, Украина Жиноят кодексида 12 йилгача, Молдавия Жиноят кодексида 15 йилгача, Озарбайжон Жиноят кодексида 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, хорижий давлатларда оғирлаштирувчи ҳолатда фирибгарлик жиноятини содир этилганлиги бўйича модда санкциясида жарима жазоси назарда тутилмаган.

Хусусан, Қозоғистон Жиноят кодексининг 190-моддаси 4-қисмида фирибгарлик жинояти уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этганлик учун мол-мулкини мусодара қилиш орқали беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш, муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш жазоси белгиланган5.

Қирғизистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган фирибгарлик жиноятини уюшган гуруҳ томонидан, кўп миқдорда, муқаддам икки ва ундан ортиқ ўғирлик ёки товламачилик жиноят учун судланган ва хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жинояти учун мол-мулкини мусодара қилиш билан беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган6.

Шунга кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларда фирибгарлик жинояти содир этганлик учун санкцияда назарда тутилган жазолар турларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

  • Фуқароларнинг фирибгарлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари йилдан йилга кўпаймоқда. Айрим шахсларнинг фирибгарликни касб этиб олиши, кўплаб инсонларни алданиб қолишга сабаб бўлмоқда.

Фирибгарликка қарши курашда энг аввало, уни олдини олиш ва барвақт аниқлаш масалалари долзарб масалалардан бири саналади.

Маълумот учун: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд этилган, натижада 17 мингдан ортиқ одам алданиш фирибгарлик жинояти қурбонига айланган. Таҳлилларга кўра, барча жабрланганларнинг 58,8% эркаклар ташкил қилган7.

Шунга кўра, фирибгарлик жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши фуқаро-ларни фирибгарлик жиноятини ўзига касб қилиб олган шахслардан огоҳ бўлишга ҳамда улар таъсирига тушиб қолишини олдини олади.

  • Тараққиёт юксалгани сари фирибгарликнинг янгидан янги турлари ҳам қайд этилмоқда. Ушбу холатларда интернет имкониятларидан фойдаланиб келаётган фойдаланувчилар орасида фирибгарликнинг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Интернет тармоқларида фойдаланувчиларнинг пул мағлабларини онлайн казино ва қимор таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш орқали интернет-фирибгарлик жиноятлари содир этилмоқда.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш, электрон савдо соҳаларида шу жумладан, интернет орқали авиачипталар, маиший техника ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш жараёнида интернет фирибгарликни содир этиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Хорижий мамлакатларда хусусан, Россия, Германия ва бошқа давлатлар Жиноят кодексида компютер маълумотлари соҳасидаги фирибгарлик жавобгарлик назарда тутилган.

Таклифлар:

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда фирибгарлик жинояти содир этилишини олдини олиш ва қарши курашиш борасида қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифлар берил-моқда:

  • ЖКнинг 73-моддаси 4-қисми “г” бандини фирибгарлик жино-ятни содир этган ва етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди”сўзлари билан тўлдириш;
  • ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” бандини “ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса” таҳрир-да ўзгартириш;
  • ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида назарда тутилган озод-ликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини “ўн йилдан ўн беш йилгача” этиб ўзгартириш;
  • ЖКнинг 168-моддаси 3 ва 4-қисмларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда фирибгарлик жинояти содир этганлик учун санкциясида назарда тутилган “жарима” жазосини чиқариб ташлаш.
  • фирибгарлик жиноятни олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларни кучайтириш мақсадида ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритили-шини йўлга қўйиш ва ушбу реестрга киритилган шахсларга қуйидагиларни таъқиқлаш:
  • давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;
  • сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларнинг кўрсатилиши;
  • уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши;
  • давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши.
  • фирибгарлик жиноятни такроран рецидив шаклда содир этилиш имкониятларини чеклаш мақсадида жавобгарликка тортиш ва судлан-ганлик муддати ўтмаган бу тоифадаги шахсларнинг суд томонидан бир қатор ҳуқуқларни чеклаш. (хорижга чиқишни вақтинчалик чеклаш, кредит олиш ва кредит бериш ташкилотларида фаолият кўрсати-шини чеклаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларда имтиёзлар тақдим этмаслик, мулкий масалалар бўйича битимлар тузиш миқдорини чеклаш).

Опубликован
2022-01-17
Материал
Просмотров: 0
Как цитировать
Nurmatov Ravshan Begmamatovich, Toshev Otabek Sodikovich (2022). FIRIBGARLIKKA QARSHI KURASH – DOLZARB MUAMMO. Правовые вопросы противодействия мошенничеству и кибер преступлений, 104-108.
Рубрика
Правовые вопросы противодействия мошенничеству и кибер преступлений
Конференция
Страницы
104-108
Лицензия
Copyright (c) 2021 Nurmatov Ravshan Begmamatovich , Toshev Otabek Sodikovich
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!

Заголовок