Мазкур мақолада Узбекистан архив хужжатларини рақамлаштириш жараёнида сунъий интеллект (СИ) технологияларининг роли ва ақамияти тахдил қилинади. Архив хужжатларини электрон шаклга ўтказиш орқали уларнинг сақланиши, кайта ишланиши ва жамоатчиликка очикдиги таъминланади. Мақолада “Ўзархив” агентлиги томонидан жорий этилган ахборот тизимлари ва уларда СИ технологиялари қўлланиши хақида маълумот берилади. Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Хитой ва Европанинг бошка давлатларидаги илғор тажрибалар ўрганилиб, хуқуқий база, рақамли инфратузилма ва сунъий интеллект қўлланилиши борасида солиштирма тахдиллар келтирилади. Мақолада Узбекистан архив тизими учун амалий таклиф ва тавсиялар хам баён этилган.