NЕGA FIRIBGARLIK JINOYATI KO‘PAYMOQDA. OLDINI OLISH MUMKINMI?

2022-01-17T14:41:35+03:00
Toshev Otabek Sodikovich
Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti bo‘lim boshlig‘i
Ключевые слова:
Аннотация:

Жаҳонда ижтимоий иқтисодий муносабатлар ҳамда рақамли иқтисодиёт ривожланиши, хусусан, мулкий характердаги битимларни онлайн интернет платформалари орқали расмийлаштиришини оммала-шиши билан мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Дунё иқтисодий тизимидаги жадал ўзгаришлар замирида фириб-гарлик содир этиш анча осонлашди ва у дунёда латентлиги юқори бўлган жиноятлардан бирига айланди.

Сўнгги йилларда фирибгарлик жиноятнинг умумий жиноятчиликдаги салмоғи ортиб бораётганлиги сабабли ушбу жиноят учун жиноий жавоб-гарлик оғирлаштирилди.

Лекин, шунга қарамасдан аксарият ҳолларда айнан жабрланувчи-ларнинг соддалиги, ишонувчанлиги ва бепарволиги натижасида мазкур жиноятлар ҳали ҳам кўплаб содир этилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатимизда содир этилаётган фирибгарлик жиноятлари сон ва сифат жиҳатидан ўзгариб, ижтимоий хавфлилик даражаси йилдан-йилга ортиб бориши кузатилмоқда.

Фикримизча, фирибгарлик билан курашиш соҳасидаги қонунчилик ва суд-тергов амалиётида ушбу йўналишда бир қатор тизимли муам-моларни бартараф қилиш лозим.

Авваламбор, фирибгарлик жинояти билан фуқаролик-ҳуқуқий битимни ижро этмаслик ўртасида аниқ объектив чегара мавжуд эмаслиги суд тергов амалиётида муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бу эса, фирибгарлик жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган қонун ҳужжатлари нормаларидаги камчиликлар, бўшлиқлар, суд-тергов амалиёти ва ушбу жиноятларни олдини олишга салбий таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш лозимки, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатларда янги шакллар, кўри-нишлар, битимлар сони купаймоқда. Ушбу битимларни тузишда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш натижасида мулкни эгаллаш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда.

Мисол учун, сўнгги вақтларда аҳолида турли банклар ва микро-кредит ташкилотлардан микроқарзлар олиш урф бўлган. Бироқ, уларни қайтаришда узилишлар бўлиши мумкин. Амалиётда бу масалада ягона ёндашув мавжуд эмас, олинган кредит миқдорига қараб, банклар баъзида судга, баъзида эса – тўғридан тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарорида ушбу турдаги жиноятларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан фарқлаш бўйича тушунтиришлар берилган.

Хусусан, қилмиш фирибгарлик сифатида баҳоланиши учун, шахс томонидан ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини қўлга киритишга қаратилган ҳаракат мулкни қўлга киритишдан олдин қасд мавжуд бўлиши, қасд мавжудлиги айбдорнинг хатти-ҳаракатларида объектив равишда намоён бўлиши (сохта ҳужжат ёки кафолат хатларидан фойдаланиши, қарз ёки мулк гаров остидалиги тўғрисидаги маълумотни яшириш, сохта корхона (ташкилот) тузилиши, кредит маблағларидан мақсадга зид фойдаланиш ёхуд уларни нақдлаштириш кабилар) умумий нормалар мавжуд.

Фирибгарликни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан фарқлашнинг яна бир муҳим жиҳати – айнан хатти-ҳаракатларда бошқа жиноят таркиби мавжудлигидир.

Хорижий тажрибани таҳлил қилиш шундан далолат берадики, суд-тергов амалиётини енгиллаштириш учун, фирибгарлик шаклидаги қилмишларни имкон қадар алоҳида кўрсатиш, ҳар бири учун объектив
ва субъектив белгиларини аниқлаштириш ва шу орқали фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқлаш каби ёндашув танланган.

Германияда фирибгарлик махсус турларга ажратилиб, компьютер-дан фойдаланган ҳолда фирибгарлик учун, алдов йўли билан хизмат-ларга эга бўлиш учун ва кредит соҳасига оид фирибгарлик учун алоҳида жавобгарлик кўзда тутилган.

Россияда фирибгарлик жиноятларни айрим фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан чегаралаш мақсадида кредит соҳасига оид фириб-гарлик, тўловларни қабул қилишда фирибгарлик, суғурта соҳасига оид фирибгарлик учун алоҳида моддалар сифатида жиноий жавобгарлик белгиланган.

Хўш, нега Ўзбекистонда фирибгарларнинг ошиғи олчи ва бозори чаққон?

Фирибгарлар ва уларнинг қурбонлари сони бу даражада кескин ошишига бир томондан фуқароларнинг соддалиги, ишонувчанлиги ва иқтисодиётнинг энг оддий қонуниятларини билмасликлари сабаб бўл-моқда.

Фикримизча, юқоридаги омиллардан ташқари фирибгарлик жино-ятини камайтириш ва унинг олдини олиш учун бир қатор муаммоли ҳолатларни бартараф этиш зарур.

Хусусан, жиноят қонунчилигида фирибгарлик жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан енгилликлар қўлланиши ушбу турдаги жиноят-нинг купайишига олиб келмоқда.

Маҳкумларнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган айрим институтлар фирибгарлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан автоматик равишда, шахс ва қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даража-сини инобатга олмасдан қўлланилиши (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши ёки суд тайинланган жазони учдан бир қисмини ўтагандан сўнг, жазо енгилроғи билан алмаштирилиши) фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг такроран содир этилишига сабаб бўлмоқда.

Фикримизча, жиноят қонунчилигида фирибгарлик учун жазо тайин-лашда кўзда тутилган енгиллаштирувчи нормаларни такроран содир этган ва етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан қўлламаслик таклиф қилинади.

Ахборот технологиялари ривожланиш даврида фирибгарликнинг янгидан янги турлари ҳам қайд этилмоқда. Ахборот технологиялари, интернет орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар ҳам кўп учра-моқда.

Хусусан, ижтимоий тармоқ орқали фуқарога у катта миқдорда пул ютиб олгани ёхуд бошқа мамлакатдаги қариндошидан катта миқдорда мерос қолгани хабар қилиниб, меросни расмийлаштириш учун маълум миқдорда пул ўтказиш лозимлиги ёки ютуқни олиш учун банк пластик картасининг рақами ва бошқа маълумотларини жўнатиш кераклиги айтилади. Бунга ишонган фуқаролар ушбу кўринишдаги фирибгарлик тузоғига илинади.

Шунингдек, онлайн карталар ва электрон тўлов тизимларининг ривожланиши билан банк пластик карталаридан алдаш орқали пул маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари кундан кунга кўпайиб бормоқда.

Ҳозирги АКТ ривожланган даврда замонавий уяли телефонлар, планшетлар (гаджетлар) ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят содир этилган ҳолатлар тобора ортиб бормоқда.

Ваҳоланки, амалдаги Жиноят кодекси 168-моддаси иккинчи қисми
“в” бандида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир қилганлик учун жавобгарлик белгиланган холос.

Шу сабабли, фирибгарлик жиноятни замонавий АКТ воситалари, шунингдек тўлов карталаридан ёки электрон тўлов воситаларидан фойда-ланиб содир этиш учун жавобгарликни белгиловчи Жиноят кодекси
168-моддасининг айрим бандларини замон талабларига мослаштириш таклиф этилади.

Жиноят кодекси моддасида бўшлиқ ва норманинг маънавий эскир-гани туфайли, ушбу қилмишларни квалификация қилишда амалиётда муаммолар вужудга келади.

Германия, Швейцария, Россия давлатлари жиноят қонунчилигида компьютер ахбороти, компьютер дастурлари, электрон ёки унга ўхшаш воситалардан фойдаланиб фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Назаримизда, жиноят қонунчилигида фирибгарлик жиноятини содир қилганлик учун енгил жазо белгиланган. Айниқса, фирибгарликни жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш лозим.

Ўта оғир турдаги жиноят белгисини берувчи фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун Жиноят кодекси 168-моддаси тўртинчи қисми санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу қисм санкциясида озодликдан маҳрум қилиш билан биргаликда жарима жазосининг ҳам мавжудлиги шахс ахлоқан тузалишига ва жазо тайинлашдан кўзланган мақсадга эришишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликни олдини олиш мақсадида шахсларни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш ҳолатларидан огоҳ (хабардор) қилиш тизимини йўлга қўйиш зарур.

Ҳозирги кунда қонунчиликда ва амалиётда аҳолини фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар тўғрисида ишончли хабардор қилиш
(ТВ ёки бошқа ОАВ орқали энг урф бўлган фирибгарлик ҳолатлари ва усуллари ҳақида махсус эшиттириб бориш), банкларда фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш ва уларга қарши курашиш юзасидан огоҳлантириш (хусусан, картадан пул ўтказишдан олдин карта эгасини СМС, телефон, электрон почтага хат юбориш орқали огоҳлантириш ва ўтказмани тасдиқлаш) каби механизмлар кўзда тутилмаган.

Оқибатда, бир шахс томонидан кўплаб жабрланувчиларга ўхшаш усулда моддий зарар етказиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу сабабли банкларда пластик карталардан ноқонуний пул ўтказиш ва бошқа фирибгарлик ҳаракатларини олдини олиш механизмларини ишлаб чиқиш таклиф этилади.

АҚШ, Буюк Британия ва Австралияда банклар фирибгарликка қарши курашишда икки ёқлама шахсни тасдиқлаш усулларидан (смс хабар юбориш, қўнғироқ қилиш ёки электрон почтага хабар юбориш) ташқари VoiceID (банк мижозининг овозидан унинг шахсини тасдиқлаш) тизимидан ҳам самарали фойдаланишади.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш керакки, авваламбор ўсиб келаётган фарзандларимизни ҳалол меҳнат орқали пул топишни ўргатиб тарбия қилишимиз керак. Фирибгарлик жинояти қурбони бўлмаслик учун авваламбор, ўзга шахсларнинг турли ёлғон ваъда ва кафолатларига ишониб қолмаслик, пул маблағлар ва мулкларни бошқа шахсларга топширишда ҳар тарафлама, чуқур хулоса қилган ҳолда иш кўришни ҳамда мазкур жиноятдан ҳимояланиш биринчи навбатда ўзига боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз керак.

Опубликован
2022-01-17
Материал
Просмотров: 0
Как цитировать
Toshev Otabek Sodikovich (2022). NЕGA FIRIBGARLIK JINOYATI KO‘PAYMOQDA. OLDINI OLISH MUMKINMI?. Правовые вопросы противодействия мошенничеству и кибер преступлений, 87-91.
Рубрика
Правовые вопросы противодействия мошенничеству и кибер преступлений
Конференция
Страницы
87-91
Лицензия
Copyright (c) 2021 Toshev Otabek Sodikovich
creativecommons
Это произведение доступно по
лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.
Article on Google Scholar

Поделитесь Этой Историей, Выберите Свою Платформу!

Заголовок