2312, 2021

ТИМСОЛЛАРНИ ТАНИБ ОЛИШДА ε-БЎСАҚАВИЙ ҚИЙМАТНИ ТАНЛАШ АЛГОРИТМИ

Рубрики: Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте|Метки: , , , , |

Автор(ы): Ахрам НИШАНОВ, Ғуломжон ЖЎРАЕВ, Носир НАРЗИЕВ, Жасур ХУШВАҚТОВ

Мақолада тимсолларни таниб олишда объект белгиларини буль кўринишга ўтказиш учун  – бўсақавий қийматларини аниқлаш модели қурилган. Тадқиқот объектларининг ўзаро ўхшашликларини аниқлашда -бўсақавий қийматлардан ( , ) фойдаланилади. Одатда, бўсақавий қиймат миқдори тадқиқ этилаётган объектларнинг мос белгиларининг яқин ёки яқин эмаслигини аниқлаш учун ўрнатилган чегаравий қийматларни ифодалайди. Агар берилган тимсолни (объектни) характерловчи миқдорий белгилар сони  та бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири учун алоҳида бўсақавий қийматлар берилади ва улар  кўринишда белгиланади [1-20].

Аниқланган бўсақавий қийматлар ёрдамида баҳоларни ҳисоблаш алгоритмларидан фойдаланиб, синфлаштириш масаласи ечилган.

Биз қараётган масалаларни ечишда соҳа мутахассислари томонидан берилган маълумотларга асосан, шакллантирилган ўқув танлама 3 та синф объектлардан ташкил топган. Бу ерда -синф 10 та, -синф 6 та, -синф 8 та объектлардан иборат ва ҳар бир синф объектлари 12 та белги қийматларини ўзида мужассам этган.

 

  1. Масаланинг қўйилиши. Фараз қилайлик, ўқув танланмалар мажмуаси қуйидаги кўринишда ифодаланган бўлсин. Бу ерда – N – ўлчовли белгилар фазоси вектори, ҳар бир объект , – ўлчовли белгилар фазосида қаралган, ,  синфлар мажмуасини билдириб, у  та  объектлардан ташкил топган. Умумий ўқув танланма қуйидагча бўлиб: , унинг объектлари сони га тенг. Умумийликка зарар етказмасдан танланма объектларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

.

Мақолада қуйидаги масалаларни ечиш талаб этилади:

Масала-1. синф объектларини характерловчи, уларни баҳолашга кўмак берувчи белгилар кесимида -бўсақавий қийматлар аниқлансин;

Масала-2. Аниқланган бўсақавий қийматлар асосида  умумий танланма объектларини ўз синфига тегишлилик масаласи ечилсин. Яъни синфларга ажратилган объектларнинг ўз синфига ёки бошқа синфга тегишлилигини аниқлаш талаб этилади.

  1. Қўйилган амалий масалаларни ечиш алгоритми:

1-қадам. Қўйилган масалани ечишда синф объектларини характерловчи белгилар учун -бўсақавий қийматлар синф объектларининг ҳар бир белгиси учун аниқланади ва ҳисоблаш жараёни қуйидаги формула орқали амалга оширилади:

Бу ерда  Бу жараёнда 3 та синфнинг ҳар бир белгиси учун -бўсақавий қийматлар топилади. Бунинг натижаси қуйидаги диаграмма №1 да ифодаланган.

 

Диаграмма №1

 

 

2-қадам.  cинф объектларининг ҳар бир белгисига нисбатан аниқланган -бўсақавий қийматлардан фойдаланилган ҳолда синф объектларининг миқдорий белгилари орасидаги яқинликни аниқлашда қиёслаш функцияси қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

 

 

Бу ерда ,  – j-миқдорий белгиси учун ўрнатилган бўсақавий қиймат. Юқоридаги ифода , чи объектнинг чи белги кесимида  объектлари томонидан берилган овозлар деб тушунилади. Агар овоз берилган бўлса, =1 бўлади, акс ҳолда =0 қиймат қабул қилади. Қиёслаш жараёни якунида  синфларнинг ҳар бир объектлари ,  белгилар , ; ; қиймати узлуксиз миқдорий кўринишдан элементлари 0 ёки 1 кўринишдан иборат бўлган ўлчамли матрицага ўтказилади. Бу ерда матрицалар сони ҳам  та бўлади, чунки умумий ўқув танланмадаги ҳар бир объект учун алоҳида ўлчамли матрица пайдо бўлади. Бунда фақатгина қаралаётган, яъни овоз берилаётган объектнинг ўзи иштирок этмайди.

3-қадам.  синф объектларининг синфлаштириш масаласини ечиш, яъни синфлардаги ҳар бир объектни ўз синфига ёки ўзидан бошқа синфга тегишлилиги аниқланади. Бунда  синфга тегишли бўлган ҳар бир объект ўз синфидаги ҳамда бошқа синфлардаги объектлар билан бирма-бир қиёслашни, информатив белгилар фазосида  объект ва  синфнинг  объектлари ўртасидаги яқинлик функцияси  ни барча  лар учун қуйидагича ҳисобланади:

 

 

Қиёсий баҳолаш ҳар бир синф бўйича ҳисобланиб, олинган йиғиндиларнинг ўртача қийматларидан энг каттаси объектнинг шу синфга тегишлилигини билдиради. Яъни берилган  синфнинг ҳар бир объекти  учун  ҳисобланади. Қуйидаги максимизация масаласи ечилади:

 

ва натижага кўра  тегишли бўлади. [3-5]

Бу қадамда синфларга ажратилган объектларни қайта синфлаштириш жараёнининг ўзи ҳам 2 та қадамдан иборат бўлиб, қуйидагича кетма-кетликда амалга оширилади:

3.1-қадам. Қайта синфлаштиришда синф объектларни характерловчи белгиларга нисбатан объектларни ўз синфига ёки бошқа синфга тегишлилиги қадамма-қадам белгиларни чиқариб ташлаш орқали максимум натижага эришгунга қадар амалга оширилади. Бу жараёнда белгиларни 100% чиқариб ташланмасликни ҳам инобатга олиш лозим, чунки белгиларни чиқариб ташлаш орқали синф объектлари ўз синфини 100% топмаганлиги учун 3.2-қадамга мурожаат этилади.

3.1-қадамда олинган натижаларга асосан, белгиларнинг сони 12 тадан
8 тагача қисқартирилди ва натижаси қуйидаги жадвал №1 да ифодаланилган:

 

Жадвал №1

 

Белгила 1-синф 2-синф 3-синф
Ўз синфини топганлар сони Кўрсаткич % ҳисобида Ўз синфини топганлар сони Кўрсаткич % ҳисобида Ўз синфини топганлар сони Кўрсаткич % ҳисобида
x1, x3, x8, x12 9 90% 4 66,6% 8 100%

 

3.2-қадам. Ушбу қадамда 3.1-қадамда олинган натижаларга асосан, ўз синфини топмаган объектлар қадамма-қадам чиқарилиб, синфлардаги объектлар ўз синфини тўлиқ, яъни 100% топгунга қадар бажарилади ва эталон ўқув танламаси шакллантириб олинади.

Нужно индивидуальное решение?

Если у вас есть вопросы вы можете связаться с нами через форму обратной связи.

Чем мы можем помочь?

Заголовок